ХХР ҳукумати тахминан VII асрдан буён амалда бўлган туз нархини давлат томонидан назорат қилишдан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилди. ХХРнинг Ривожланиш ва ислоҳот давлат қўмитасининг хабарига асосланиб, РИА "Новости" шу ҳақда маълум қилди. 

Бундан аввал апрель ойида ХХР Давлат Кенгаши "Мамлакат туз саноатининг  таркибий ислоҳотлари лойиҳаси"ни нашр қилганди, унда соҳада мавжуд монополия тизимини такомиллаштириш, туз ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бозорга мустақил кириб боришига имкон яратиш, улгуржи савдо мезонларини белгилаш зарурати ҳақида сўз юритилган. 

"ХХР Давлат кенгаши томонидан нашр қилинган лойиҳани амалга ошириш учун бугун Хитойнинг ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича давлат комиссияси 2017 йилнинг 1 январидан тузнинг заводдан чиқувчи баҳоси, улгуржи ва чакана нархлари белгиланишини эркинлаштиришга доир  қарор қабул қилингани тўғрисида хабар берди", - дейилади қўмита берган маълумотда. 

Қўмита маълумотларига кўра, ҳозирда Хитойда туз ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 300 тача корхона ҳамда 4 мингдан ортиқ туз дистрибюторлари мавжуд.