Индонезия полицияси бир неча кун аввал Соло дарёсида (Ява ороли) қайиқ ҳалокатга учраганидан кейин бедарак кетган маҳаллий мактаб ўқувчиларидан 7 нафарининг жасадини топди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларидаги манбасига асосланиб, Detik хабар тарқатган.

Қидирув ишлари 2 кун давом этган.

Қайд этилишича, катта бўлмаган бу қайиқ ҳалокатга учрашидан олдин унга 25 киши чиққанди. Уларнинг аксар қисми қирғоққача сузиб келиб, омон қолган.

Дастлабки хабарларда ҳодиса сабаби қайиқ бортига меъёридан ортиқ одам чиққани келтирилган.