Ироқ армияси ИШИД пойтахтини чор тарафдан ўраб келмоқда

Жаҳон 09 Октябрь 2016 14095
Фото: Reuters

ИШИД жангарилари 2015 йилнинг январидан буён Ироқ ва Сурияда эгаллаб олган ҳудудларининг 28 фоизидан айрилган. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар берди.

Лондондаги таҳлилий ва консалтинг маркази (IHS) томонидан маълум қилинишича, ИШИД тасарруфидаги ҳудуд 78 минг кв км майдондан 65 минг кв км майдонга қисқарган. Бу тахминан Шри Ланка майдонига тенг (12,5 минг кв км).

Шу билан биргаликда кейинги 3 ойда ИШИД жангариларининг йўқотишлари камайган (2800 кв км).

IHS томонидан қайд этилишича, бунда Россиянинг "айби бор". Йил бошида Россия авиацияси ҳужумларининг 28 фоизлик улуши ИШИДга қарши қаратилганди, кейинги чоракда эса бу кўрсаткич 17 фоизга тушди.

Шу билан биргаликда ИШИД кучсизланишда давом этмоқда.

Ироқ ҳарбийлари июль ойида жангариларни стратегик аҳамиятга эга Кайяра авиабазасидан суриб чиқарди ва Мўсулга кенг кўламли ҳужум бошлаш учун йўл очилди.

Август ойида эса АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган курдлар ва араб лашкарлари Суриядаги Манбиж шаҳрини эгаллади. Бу шаҳар ИШИДнинг Суриядаги пойтахти ҳисобланадиган Раққа шаҳрига элтувчи йўлда, Туркия билан шимолий чегара яқинида жойлашган.

"Туркияга контрабанда йўли тўсилиши Туркия орқали ҳудудга ёлланма жангарилар кириб келиши имконларини кескин камайтирди. Бу вақтда эса Ироқ ҳарбийлари Мўсулни чор тарафдан ўраб келмоқда", дея қайд этишган таҳлилчилар.

Октябрь ойининг иккинчи ярмида жангариларнинг Ироқдаги пойтахти саналадиган Мўсулга якунловчи ҳужум бошланиши кутилмоқда.

Бағдод бу шаҳар олиниши ИШИДнинг Ироқда буткул енгилганини англатишини таъкидламоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар