Калифорнияда чақирув бўйича келган полициячилар отиб ўлдирилди

Жаҳон 09 Октябрь 2016 6195
Фото: Los Angeles Times

АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Палм-Спрингс шаҳрида юз берган отишмада икки полициячи ҳалок бўлди, яна бир полициячи  яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи Брайн Рейсга иқтибос келтирган ҳолда Los Angeles Times нашри хабар берган

Оилавий жанжал чақируви бўйича воқеа жойига келган полициячилар уй эшиги олдида турганларида уларга қарата ўқ узилган. Рейснинг айтишича, гумонланувчи қўлга олинмаган ва ҳали ҳам уйда бўлиши мумкин. Айни вақтда уни қўлга олиш бўйича операция ўтказилмоқда, унга махсус кучлар ходимлари жалб қилинган.

Маҳаллий Desert Sun нашрида маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар декабрда истеъфога кетиши керак бўлган 35 ёшли фахрий Хосе Гилберт Вега ҳамда туғруқ таътилидан кейин яқиндагина ишга қайтган 27 ёшли Лесли Зеребни бўлган.

Нашрнинг таъкидлашича, бу воқеа 1962 йилдан бери Палм-Спрингсда хизмат вазифасини ўташ вақтида полициячилар ҳалок бўлиши билан боғлик илк ҳолатдир. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14585 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68274 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37136 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 1022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1128 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1699 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1707 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар