ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 2-турида Польша терма жамоаси Варшавада Данияга қарши майдонга тушди. Мазкур учрашув “Бавария” ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскининг бенефесига айланди. Левандовски 20, 36 ва 47-дақиқаларда уч маротаба Каспер Шмейхель дарвозасини ишғол қилди ва Польшага уч очко тақдим қилди.

“F” гуруҳида ҳам яна иккита учрашув бўлиб ўтди. Шотландия ўз майдонида Литвага қарши баҳс юритди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Словения эса Словакия билан ўйинда кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Польша – Дания 3:2 (2:0)
Голлар: 
1:0 – 20 Левандовски, 2:0 – 36, пенальти Левандовски, 3:0 – 47 Левандовски, 3:1 – 49, автогол Глик, 3:2 – 69 Поульсен

Огоҳлантиришлар: Шмейхель (36), Чонек (53), Эриксен (62).

Шотландия – Литва 1:1 (0:0)
Гол:
 0:1 – 59 Черних, 1:1 - 89 Макартур. 
Огоҳлантиришлар: Вайткунас (13), Куклис (18), Фрейдгеймас (52), Хэнли (52).

Словения – Словакия 1:0 (0:0)
Гол
: 1:0 – 74 Кронаветер. 

Огоҳлантиришлар: Цесар (14), Крхин (26), Салата (31), Губочан (56), Дюрица (68), Струна (80).