Олимлар энг кўп аллергияни юзага келтирувчи омилларни аниқлашди

Lifestyle 09 Октябрь 2016 15917
Фото: focus.pl

Франциялик олимлар аллергик ринит кўринишида пайдо бўлувчи энг кўп учрайдиган 5 сабабни аниқлашди. Француз экспертларининг сўзларига кўра, бугунги кунда дунё миқёсида турли озуқавий аллергик реакциялар кузатилмоқда, улар тери касалликлари, тошмалар ва кўз яллиғланишига сабаб бўлади. Шунингдек аллергик реакция инсоннинг нафас олиш жараёнида ҳаводаги турли аралашмаларни ютиши натижасида ҳам кузатилади. "Ортодокс" тиббий порталида шу ҳақида маълумот берилди

Ҳароратдаги кескин ўзгаришлар. Экспертларнинг фикрича, бурун битиши кўринишидаги аллергик реакциялар кўпинча ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида юзага келади. Ёзги жазирама ҳарорат ва юқори намлик ёки қиш фаслидаги аёз совуқлар инсонда аллергик ринитнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунингдек олимлар кондиционер ишлаб турган хонада кўп ўтириш ҳам ринитга сабаб бўлишини қайд этишди. 

Турли ҳидлар. Бугунги кунда турли ҳидларга нисбатан аллергик реакцияларни жуда кўп кузатишимиз мумкин. Шунга қарамай, унинг пайдо бўлишига нафақат атир ёки дезодарант сабаб бўлади, балки хушбўй ҳид тутатқилари ва шағамлар ҳам аллергик реакцияларни пайдо қилади. Соғлиқни сақлаш учун аҳволни ёмонлаштираётган сабабни тўғри аниқлай билиш лозим. 

Лак-бўёқ маҳсулотлари. Аксарият кишилар аҳволлари лак-бўёқ маҳсулотларидан ёмонлашганини ҳаттоки хаёлларига ҳам келтиришмайди. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бирор жойни бўяш вақтида махсус респиратор-ниқоблардан фойдаланиш керак. Шунингдек бўёқ ҳиди кетмасидан янги таъмирдан чиққан иншоотларда юриш тавсия этилмайди. 

Ўсимлик чанглари. Бугунги кунда ўсимликларнинг гуллашидан жабр кўрувчи кишилар сони мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Бу асосан дарахтлар ва ўсимликлар кўп бўлган ҳудудларда яшовчи кишиларга хос. Статистикага кўра, ўсимликлар чанги бутун дунё аҳли ўртасида энг кўп аллергияни келтириб чиқарувчи сабаб ҳисобланади. 

Атмосферанинг ифлосланиши. Маҳсулотларни қайта ишловчи завод ва корхоналар ҳавога катта миқдордаги зарарли аралашмаларни ажратиб чиқаради, автотранспорт эса зарарли газларни ажратади, бу ҳам ўз навбатида Ер атмосферасига салбий таъсир кўрсатади. Бу зарарли моддалар кўпинча инсонларда аллергик касалликларни қўзғатади. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар