Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Биринчи канал"га берган интервьюсида Сурияда Россиянинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳимояси остидаги аэродромларга ҳужум уюштирилиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтган.

"Каналлардан олинган хабарга кўра, қанотли ракеталар орқали Сурия Ҳарбий ҳаво кучларининг аэродромларига зарба берилиши ва Сурия самолётлари учишдан тўхтатилиши мумкин. Бунга бош штаб муносабат билдириб улгурди", деган Лавров.

У Россиянинг Сурия ҳукумати таклифи билан бу мамлакатга киргани ва иккита базага эгалиги - бири Хмеймимдаги ҳарбий-ҳаво кучлари базаси, иккинчиси Тартусдаги ҳарбий-денгиз кучлари базаси эканини, россиялик ҳарбийлар ҳамда объектлар Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминланганини таъкидлаб ўтган.

"Биз кўриб турибмизки, АҚШ ҳарбийларини асосий қисми ҳаракатларида ҳиссиётларга берилишдан тийилиб, ақл билан иш тутиш кераклигини англаб туришибди", дея қўшимча қилган у.

8 октябрь куни Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Сурияда ҳаво ҳужумига қарши С-300 мажмуалари АҚШнинг қанотли ракеталар ёрдамида Сурия аэродромларини бомбардимон қилиш ҳақида сизиб чиқиб кетган режалари сабабли жойлаштирилганини айтганди.