Сергей Лавров Вашингтонни Россияга таҳдид қилишда айблади

Жаҳон 09 Октябрь 2016 12489
Фото: © РИА

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Биринчи каналга берган интервьюсида Москва узоқ вақт Вашингтоннинг ҳаракатларига нисбатан "сабр-тоқат" қилгани, бироқ айни вақтда икки давлат муносабатларида туб ўзгаришлар юз берганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

У бошловчининг бу ҳақдаги тегишли саволига "Бу менингча, бор нарса", деб жавоб берди. Унинг айтишича, Москва узоқ вақт, америкаликлар айтадигандек, "стратегик сабр-тоқат" намоён қилган, чунки муносабатлар бир томонлама равишда америкаликлар томондан Украинадаги воқеаларгача ёмонлашишни бошлаган. 

Лавровнинг фикрича, АҚШнинг Россиядан хафа бўлишининг асл сабаби Вашингтон томондан унинг барчадан қудратлилиги охирлаётганини англаётганидадир.  

"Биласизми, бу ерда қандайдир шахсий нарса бўлиши мумкин. Қандайдир арбоб ичида Америка ниманидир исталгандагидек қилмаётгани ёки буни қилмоқчи-ю, бироқ уддасидан чиқалмаётгани ҳисси бўлиши мумкин. Бу барчадан қудратлилик ҳиссининг секин-аста, бироқ кетаётгани. Бу менга тушунарли". деб таъкидлаб ўтди вазир. 

Лавровнинг таъкидлашича, Вашингтон билан муносабатлар шунчалик ўзгарганки, бу Россия хавфсизлигига таҳдид қилмоқда. 

"Биз ҳозирда АҚШнинг Россияга нисбатан сиёсати асосида ётган тажовузкор русофобия борасида вазият тубдан ўзгаргани қайд қилдик. Гап шунчаки русофобия ҳақида эмас, балки бизнинг манфаатларга путур етказувчи, бизнинг хавфсизлигимизни таҳдид остига қўювчи тажовузкор қадамлар ҳақида кетмоқда", деб айтди Лавров.

Лавров, ҳусусан, НАТО ва унинг иттифоқдошлари кучларининг Россия чегараларига яқинлашаётганини қайд қилиб ўтди. "Албатта, санкциялар бу нодўстона, адоватли ҳаракатларни акс эттиради", деб қўшимча қилди Лавров.  

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар