Швеция "Россия таҳдиди" туфайли аёлларни армияга чақиришни режалаштирмоқда

Жаҳон 09 Октябрь 2016 16226
Фото: WP

Швеция Россия томонидан ҳарбий таҳдиддан хавфсираб, аёлларни ҳам мажбурий армияга чақиришни режалаштирмоқда. Қўшни Норвегияда бундай тизим аллақачон йўлга қўйилган, сиёсатчиларнинг сўзларига кўра, катта хавф олдидаги кичик мамлакатлар учун армияга икки жинс вакилларини чорлаш оптимал вариант ҳисобланади. Бу ҳақида The Washington Post хабар берди

Манбага кўра, аёлларни армияга чақириш тўғрисидаги қонун 2017 йилда кучга кириши мумкин. Аёлларнинг армияда хизмат қилиши Швеция аҳолиси учун ажабланарли эмас, зеро мамлакатдаги гендер фарқлар аста-секин ўчиб бормоқда. 

Яқинда ўтказилган сўровномада шведларнинг 70 фоизи аёлларнинг чақирувга асосан армияда хизмат қилишини қўллаб-қувватлашди. Ҳеч қандай дискриминация ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, чунки бу ерда жамият гендер тенглик асосига қурилган. 

Экспертларнинг сўзларига кўра, Европа мамлакатларида аёлларни армияга чақиришни йўлга қўйиш Россия томонидан ҳарбий таҳдид олдидаги қўрқуви билан боғлиқ. Швеция, Норвегия ва Финляндиядан маълум қилишларича, Россия уларни босиб олиши учун атиги бир неча соатнинг ўзи етарли бўлади, бу Россия армияси хизматчилари сонига кўра уларни анча ортда қолдириши билан изоҳланмоқда. 

Экспертларнинг таъкидлашича, Швеция дунёдаги ҳарбий босимга ҳаддан зиёд секин муносабат билдирмоқда. Уларнинг фикрича, мамлакат жуда узоқ вақт давомида "енгил" армияга умид қилган. Шунга қарамай, Евроосиё хавфсизлиги масалалари бўйича мутахассис Кейр Жайлснинг айтишича, Россиянинг Швецияга ҳужум қилиш эҳтимоли жуда кам. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар