Украина, Хорватиядан ғалаба ва қолган натижалар

Спорт 09 Октябрь 2016 6194

Андрей Шевченко устозлигидаги Украина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 3-турида Косовога қарши тўп сурди. Учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишга эришди. Артём Кравец, Андрей Ярмоленко ва Руслан Ротанлар томонидан киритилган голлар Шевченко жамоасига уч очко тақдим қилди.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида эса Хорватия терма жамоаси сафарда Финлядияга қарши тўп сурди. Баҳснинг 18-дақиқасида Марио Манжукич томонидан киритилган ягона гол Хорватия терма жамоасига ғалаба келтирди, - 0:1. Шундай қилиб, Хорватия терма жамоаси ўз гуруҳида 3-турдан сўнг етакчилик қилмоқда.

Яна бир учрашувда Исроил терма жамоаси уйда Лихтенштейнни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди. Томер Хемеднинг дубли мезбонларга ғалаба олиб келди.

“D” гуруҳи фаворитларидан бири Уэльс терма жамоаси уйда Грузия билан кутилмаганда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 10-дақиқада Гарет Бэйл ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида эса Грузия терма жамоаси ва “Краснодар” футболчиси Торнике Окриашвили мувозанатни тиклади, - 1:1. Айни пайтда бу гуруҳда Уэльс 5 очко билан пешқамдалик қилмоқда.  

Украина – Косово – 3:0

Голлар: Кравец, 31 (1:0); Ярмоленко, 81 (2:0); Ротань, 87 (3:0).

Огоҳлантиришлар: Бериша, 20; Криэциу, 82.

Финляндия – Хорватия – 0:1

Гол: Манджукич, 18 (0:1).

Огоҳлантиришлар: Ринг, 54; Мойсандер, 72 – Врсалько, 78.

Исроил  – Лихтенштейн – 2:1

Голлар: Хемед, 3 (1:0); Хемед, 16 (2:0); Гопель, 49 (2:1).

Огоҳлантиришлар: Бюхель, 20; Хаслер, 61.

Уэльс – Грузия – 1:1

Голлар: Бэйл, 10 (1:0); Окриашвили, 57 (1:1).

Огоҳлантиришлар: Даушвили, 45+1; Гвилия, 63; Окриашвили, 76; Кашия, 85.

 

манба:tribuna.uz

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар