Аллергиядан қандай халос бўлиш мумкин?

Lifestyle 10 Октябрь 2016 13095
Фото: allergies-blog.com

Инсоннинг иммун тизими аллергенлар ҳужумига йўлиққан ҳамда ифлосланган атроф-муҳитдан заифлашган бир пайтда аллергиядан буткул халос бўлиш қийин, лекин чин дилдан киришсангиз, бунинг уддасидан чиқишингиз мумкин. 

Аллергиядан қутулиш учун, энг аввало, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш лозим. "Комсомольская правда" ҳамда "Happy lady" нашрларида шу мавзуда берилган мақолаларни ўрганиб чиқиб, уларни сиз билан бўлишишга қарор қилдик.  

Аллерголог-шифокорлар бурун битиши ва ёшланувчи кўзлардан халос бўлишда ёрдам берувчи оддий қоидаларга риоя қилишни тавсия қилишади. 

1. Уйқуга кетишдан аввал душ қабул қилинг. Терак пари,  ўсимликлар чанги ва шу кабилар сочларингиз ёки терингизга "ўтириб қолиши" мумкин. Шу боис уйқу олдидан покланишни унутманг. 

2. Ўзингизни қўлга олинг. Эҳтимол, кимгадир бу усул ғалати туюлар, лекин Нью-Йорк тиббиёт марказида ўтказилган тадқиқотлардан бири стрессга йўлиққан ёки тушкунликка тушган кишиларнинг аллергиядан кўпроқ азият чекишини кўрсатган. Зеро стресс иммунитетни пасайтиради. Шу боис кўнглингизда бировларга гина-алам сақламай, бундай вазиятларга оқилона ёндашинг. Салбий ҳис-туйғуларни дилида сақловчи кишилар, биринчи навбатда, ўзларига зиён етишини ёдда тутишсин! 

3. Бурнингизни тозаланг. Бир кеча-кундузда бурнимиздан 17 минг литр ҳаво ўтар экан! Тасаввур қилиб кўринг-а, қанчадан-қанча зарарли чўкмаларнинг микрозаррачалари юқори нафас олиш йўлларининг шиллиқ пардаларига келиб тушади! Шунинг учун ҳаттоки бурун битишидан нолимасангиз-да, ҳар куни бурунни ювиб туриш жуда фойдали эканини унутманг. Буни оддий сувда ёки денгиз суви ва минераллари бўлган спрейда амалга ошириш мумкин. 

4. Чойшабларингизни қайнатинг. Чойшаб ва ёстиқ жилдларини ҳар икки ҳафтада қайноқ сувда ювиш керак. 30-40 даражали ҳароратдаги сувда ювиш чойшабдаги зараркунандаларни ўлдира олмайди, улар эса ўсимликлар чанги ва моғор замбуруғлар билан бир қаторда энг кенг тарқалган аллергенлар учлигига киради. 

5. Уйни тўғри тозаланг. Уйларни намлантириб тозалаш, шубҳасиз фойдали. Бироқ уй йиғиштиришда нафақат челак ва латта, балки гиламлар ҳамда юмшоқ мебелларни тозалаш учун чанг ютгич билан ҳам қуролланиш лозим. 

6. Акупунктурани (игна билан даволаш) синаб кўринг. Мичиган иммунология марказининг сўнгги тадқиқотлари мавсумий бронхиал астма хуружларини даволашда шарқ табобати жуда яхши натижа беришини кўрсатди. Бироқ бу борада ҳақиқий билимли ва тажрибали мутахассисни топиш муҳим. 

7. Хона ҳаддан зиёд нам бўлган пайтларда ҳавони қуритувчи воситалардан фойдаланинг, бунинг акси бўлган тақдирда эса (яъни ҳаво ҳаддан ташқари қуруқ бўлса) - ҳавони намлантиринг. Ортиқча намлик ҳам ҳаддан зиёд қуруқлик каби аллергия хуружини қўзғатади. Уй ичидаги ҳаво намлигини билиш учун оддий маиший гигрометр (ҳаводаги намликни ўлчайдиган асбоб) харид қилиш мумкин. Гигрометрдаги 40-65 фоиз кўрсаткич меъёрий ҳисобланади. 

8. Таомномангизни тартибга келтиринг. Аллергиядан қутулиш учун таркибида сунъий бўёқлар ёки консервантлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини таомномангиздан олиб ташланг. Зеро улардаги кимёвий бирикмалар аллергия қўзғатувчилари ҳисобланади, шунингдек бундай маҳсулотлар иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. 

9. Аллергияга қарши дориларни фақатгина шифокор маслаҳати билан истеъмол қилган маъқул. Бундай дори воситалари аллергияни вақтинчалик йўқ қилади, унинг сабаби эса қолаверади. Шу боис аллергияга қарши тизимли курашиш лозим. 

10. Касалликларингизни охиргача даволанг. Яллиғланиш ва инфекцион касалликларга эътиборли бўлинг. Сурункали инфекция ўчоқларига диққат қилинг, зеро кариес ёки тонзиллит каби касалликларни даволамай туриб, аллергиядан тўлиқ қутулишнинг иложи йўқ. Шунингдек ошқозон-ичак касалликлари ҳамда гижжларга ўз вақтида эътибор қаратилса, аллергияни даволаш сари катта қадам қўйган бўласиз.

11. Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг. Ҳар куни имкон қадар очиқ ҳавода меъёрида спорт билан шуғулланинг, совуқроқ сувда чўмилинг (фақат шамоллаб қолманг), зеро мутахассис маълумотларига кўра, совуқ сув билан ювинганда иммунитет мустаҳкамланади, инсоннинг руҳий-ҳиссий ҳолати яхшиланади - бу эса аллергияни даволашда жуда муҳим омил. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар