Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Фармонига биноан 2012 йилнинг апрель ойида ташкил этилган “Ангрен” махсус индустриал зонасига сарфланган инвестицияларнинг ҳажми 5 йил мобайнида 182,5 млн. АҚШ долларидан ортиб кетган. 

Шу қисқа муддат давомида “Ангрен” махсус индустриал зонасида “Аngren quvur zavodi”, “EGL-NUR” МЧЖ, “Аngren Shakar”, “Uz Shindong Silicon”, “Uz-Prista Recycling” каби 11та корхона фаолияти йўлга қўйилиб, ўз маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. 

2016 йил январь-август ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 618,4 млрд. сўмни, экспорт қилинган маҳсулотлар ҳамжи эса 6,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди, дейилади “Ангрен” МИЗ хабарида.

Унга кўра, 2016 йилнинг охиригача “Ангрен” МИЗда 7 та ишлаб чақариш корхоналари фойдаланишга топширилади.

Бу ерда ташкил қилинган корхоналарга, киритилган сармояга қараб 3 йилдан 7 йилга қадар солиқ имтиёзлари берилади. 300 мингдан 3 млн долларга қадар сармоя киритганларга 3 йилгача, 3 – 10 млн доллар сармоя киритганларга – 5 йил, 10 млн доллардан ортиқ сармоя киритганларга эса – 7 йил давомида солиқ имтиёзлари тақдим этилади.