Беларусь НАТОнинг хатти-ҳаракатларига мувофиқ армияси тайёргарлигини оширмоқчи эканлиги маълум қилинди

Жаҳон 10 Октябрь 2016 6614
Фото: © РИА

Беларусь Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларида НАТО қўшинларининг жойлаштиришини оқламайди ва ўз армиясининг тайёргарлигини ошириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей айтиб ўтган.

Минск ўз ҳамкорларининг мақсадини тушунишни истайди, деди у.

"Биз бу хатти-ҳаракатларни Беларусь учун тўғридан тўғри ҳарбий хавф, деб ўйламаймиз, лекин биз буни чақирув деб ҳисоблаймиз ва воқеаларга муносиб жавоб қидирамиз", - деб қўшимча қилди ТИВ раҳбари.

Макей НАТОнинг кенгайтирилиши ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини польшалик ҳамкасби Витольд Ващиковский билан бирга қатнашган матбуот анжуманида айтиб ўтган.


 

Кўпроқ янгиликлар