Минсклик дастурчи Олег Гальцев ўз отаси учун қиммат бўлмаган қўл протезини ясади.

Электромеханик қўл учун асосий таркибий қисм 3D принтерида тайёрланади. Протез қиймати тахминан 1500 долларни ташкил этади, бироқ шунга ўхшаш қурилма Европада  30 минг долларни талаб қилиши мумкин.

Дастурчи тармоқларда ҳар қандай инсон протезни ўзи мустақил ҳолда йиға олиши учун 3D принтерда чиқариладиган тайёр ҳужжат ва тўплам рўйхати билан бўлишган.