Британиялик вазирларга россиялик хакерлар туфайли Apple Watch соатини тақиб юриш тақиқланди

Технология 10 Октябрь 2016 3679
Фото: Global Look Press

Буюк Британия вазирлар маҳкамаси аъзоларига ҳукумат йиғилишлари вақтида Apple Watch соатларини тақиш тақиқланди, чунки гўёки бу қурилмаларга россиялик хакерлар ҳужум қилиши мумкин, деб хабар бермоқда The Age.

Таъкидланишича, тақиқлов хакерлар смарт-соатни тингловчи қурилма сифатида қўллашлари мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлгандан кейин киритилди.  

Бундан ташқари, бундай тақиқлов аввалги бош вазир Дэвид Кэмерон вақтида баъзи вазирларга ҳам амал қилган. Мисол учун, ушбу гаджетдан Буюк Британия адлия вазири фойдаланишга ҳуқуқи бўлмаган.

 

Кўпроқ янгиликлар