2016 йилнинг 7 октябрь куни Эстония ва Финляндия ишбилармон доираларидан иборат делегацияси Тошкент вилоятида ташкил этилган “Ангрен” махсус индустриал зонасига ташриф буюришди. Бу ҳақда “Ангрен” МИЗ Матбуот хизмати хабар беради.

Меҳмонлар “Ангрен” МИЗ раҳбарияти билан учрашиб, махсус индустриал зонасининг салоҳияти билан танишганлар. 

Бундан ташқари, делегация вакиллари Халқаро логистика маркази ҳамда Ангрен қувур заводи фаолияти билан ҳам танишганлар.