Facebook компанияси ўзининг корпоратив Facebook at Work мессенжерини расман ишга туширишни мақсад қилган, деб ёзади Тhe Wall Street Journal.

Мазкур янги мессенжердан битта компания вакиллари фойдаланиши мумкин.

Facebook янги дастурни қарийб икки йил синовдан ўтказди ва ишлаб чиқариш, жумладан, дастурдан фойдаланиш учун ҳар бир ходимга қанча миқдорда пул кетиши ҳақида кўпроқ маълумот бериш ниятида. 

Нашрнинг қайд этишича, Facebook – бу соҳада «янгилик» бўлишига қарамай, янги мессенжер корпоратив мулоқотдаги анъанавий дастурлар учун жиддий таҳдид бўлиши мумкин.  Сабаби, кўплаб ишчилар аллақачон машҳур ижтимоий тармоқнинг веб-сайти ва унинг мобиль иловасидан фойдаланади.

2015 йил январь ойидан  Facebook at Work лойиҳаси тестдан ўтказилганида уни юзлаб компаниялар, жумладан,  Шотландия қироллик банки синовдан ўтказган эди.