ФИФА ва УЕФА ҳакамлик инспектори Натан Бартфельд футболда ҳалол ўйин таъминланиши учун яшил карточка кўрсатиш шарт эмаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берган

Унинг таъкидлашича, майдонда ҳамма ўзини яшил карточкаларсиз ҳам ҳалол тутиши керак, fair play учун яшил карточканинг киритилиши эса "нафталин билан анқимоқда". 

"Бизнинг ҳаётда шундай ўрнатилганки, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Агар биз бошқача йўл тутсак, қонунни бузсак, суд олдида жавоб берамиз. Бир неча киши яшил карточка муваффақиятсизликка учрашини айтиши мумкин. Бу нафталин билан анқимоқда. Мен бу карточкани оладиганларгина эмас, барча ҳалол бўлиши кераклигини назарда тутмоқдаман", деган у.

Экспертнинг фикрича, ўйинларнинг томошабоплигини футболчи сариқ карточка олгандан кейин уни маълум вақтга майдондан чиқариш йўли билан ошириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, италиялик Кристиан Галано тарихда ҳалол ўйин қоидаларига амал қилгани учун яшил карточка олган биринчи футболчи бўлди. Ҳалол ўйин учун ушбу карточка Италиянинг иккинчи дивизионида тажриба сифатида киритилди.

Мавсум охирида энг кўп яшил карточка тўплаган футболчи махсус мукофот билан тақдирланади.