ХХР ҳукумати мамлакатнинг машҳур баскетболчиси Яо Минни “Марсга элчи” этиб тайинлади. Бу ҳақда 10 октябрь куни South China Morning Post хабар бермоқда.

36 яшар спортчи билан бирга рўйхатга яна 10 нафар машҳур шахс киритилган. Булар: баскетбол бўйича Хитой терма жамоаси мураббийи Лан Пин, мамлакатда машҳур бўлган TFBOYS бойз-бенд аъзолари , ёзувчи Лю Цисинь, бастакор Тань Дунь, опера қўшиқчиси Уоррен Мок, Дай Юйцян ва Вэй Сун, шунингдек, гучжэн ўйинчиси Юань Шалардир.

Элчиларнинг вазифалари орасида Хитой 2020 йилда учиришни режалаштираётган “Буюк юриш-5” ракета ташувчисини ўз ичига олган Марс тадқиқот дастурларини оммалаштириш ҳам бор. Юлдузлар, шунингдек, мамлакат ёшларининг фан ва технологиялар соҳасига қизиқишларини рағбатлантиришлари ва жаҳон майдонида Хитой қиёфасини янада яхши кўрсатишлари керак бўлади.