Tesla ва Space X компаниялари асосчиси Илон Маск 17 октябрда кўпчилик учун "кутилмаган ишланмани" тақдим қилишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

У бу ҳақда твиттерда ёзди.

Business Insider нашрининг ёзишича, бу кутилмаган маҳсулот электромобилларга йўл беглиларини ўқиш ва светофор сигналларини таний олишга имкон берувчи иккинчи авлод автопилоти бўлиши мумкин. Сентябрда автомобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси бир қатор йўл-транспорт ҳодисаларидан кейин радарларнинг металл жисмларга сезгирлигини ошириб, автопилотни такомиллаштирмоқчи эканлиги маълум қилинганди.

Нашр, шунингдек, Tesla электромобилларини уй шароитида қувватлашга имкон берувчи Powerwall and Powerpack қурилмасини тақдим қилиши мумкинлигини айтди.