Ироқ Мўсулни озод қилишда Туркия иштирок этишига йўл қўймайди

Жаҳон 10 Октябрь 2016 3815
Фото: AP

Ироқ ҳукумати Мўсул шаҳрини ИШИД террорчиларидан озод этишда турк ҳарбийларининг иштирокига рухсат бермайди. Бу ҳақда, республика бош вазири Ҳайдар ал Абодий Карбалода бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот берган

"Турк кучлари Мўсулни озод этишда иштирок этишга киритилмайди", - дея ал Абодий сўзларини келтиради "Ас-Сумария" телеканали. Бунда Бош вазирнинг қайд этишича, "Анқаранинг Туркия ҳарбийларини бошқа давлатларда жойлаштириш лойиҳаси" Ироқ суверенитетини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. 

Ўз навбатида, Туркия ҳукумати раҳбари Бинали Йилдирим маълум қилганидек, Ироқ шимолидаги Башик лагерида жойлаштирилган Туркия ҳарбий контингенти террорчиларга қарши курашиш мақсадида шу ерда қолади. 

Мўсул Ироқнинг 500 мингдан ортиқ фуқароси истиқомат қилувчи шаҳри бўлиб, ИШИД террорчилик гуруҳи уни ўзининг Ироқдаги пойтахти деб ҳисоблайди. 

Кўпроқ янгиликлар