Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги ҳукумат университети жангарилар томонидан эгаллаб олинган. Жиноятчилар билан рўй берган отишма вақтида бир ҳарбий хизматчи жароҳатланган. Бу ҳақда NDTV телеканалида хабар берилди.

Бир неча жангаридан иборат кичик гуруҳ маҳаллий вақт билан соат 06:30да Шринагардан 10 км масофадаги Пампор шаҳрида жойлашган Жумму ва Кашмир корхоначиликни ривожлантириш институти биносига ҳужум уюштирган.

Дастлабки талқинларга кўра, жангарилар бино ҳудудига Желам дарёси орқали сузиб келишган. Улар университет биноларидан бирига ўт қўйишган.

Ҳозирда жангариларн йўқ қилиш бўйича амалиёт ўтказилмоқда.

Жангарилар бино ҳудудида одамларни гаровга олган бўлиши мумкин.

Шу йилнинг февраль ойида ҳам жангарилар бу бинога ҳужум қилишганди. Ўшанда жангари гуруҳ 2 кун давомида қаршилик кўрсатган, 3 нафар жангарини йўқ қилиш учун ўтказилган амалиёт давомида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлганди.