АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон Трампнинг мусулмонлар ҳақида билдирган фикрларини "узоқни кўра олмаслик" ва "хавфли" дея баҳолаган ҳамда у "террорчилар учун совға" бўлишини таъкидлаган. Клинтон Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп билан ўтказган навбатдаги дебатида шундай сўзларни айтган. 

Телебаҳсларда қатнашган Клинтоннинг ёдга олишича, АҚШ кўплаб мусулмон мамлакатлар билан ИШИДга қарши коалицияни ташкил этган. 

"Ҳозирда ушбу давлатлар Дональднинг сўзларини эшитаяпти ва ўзларига савол бермоқда: "Биз нима учун америкаликлар билан ҳамкорлик қилишимиз керак?". Бу ИШИД ва террорчиларга берилган совғадир… Биз Ислом билан урушмаймиз", — деган Клинтон Миссури штати Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтган телебаҳсда. 

Аввалроқ, Трамп мусулмонларни АҚШ киришидан аввал "жиддий текшириш" зарурлиги, чунки уларнинг аксарияти террорчилар билан алоқадор бўлиши эҳтимоли борлиги сабаб шундай қилиш кераклигини айтган эди.