Мадриднинг As газетаси Пикедан узр сўради

Спорт 10 Октябрь 2016 5573
Фото: EFE

Мадриднинг As спорт нашри раҳбари Альфредо Реланьо “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикедан енги кесилган Испания терма жамоаси либоси атрофида можаро юзага келтиргани учун узр сўради.

“Умид қиламанки, Пике ҳам ЖЧ-2018 мусобақасидан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаш борасидаги қарорини Месси каби қайта ўйлаб кўради. Мен унинг қарорини тушунаман – унга нисбатан туҳмат қилишди. У “Реал”га нисбатан доимо жанговар муносабатда бўлган, ижтимоий тармоқларда ҳам уларга қарши изоҳлар ёзган, бироқ Испания терма жамоаси ҳақида гап кетганида, у доимо ўрнак бўлган. “Барселона” ўз тарихида Испания терма жамоасига энг кўп ўйинчиларни етказиб берган ва буни рад этиш керак эмас.

Терма жамоа либосининг енги борасидаги воқеа унинг сабр косасини тўлдирди. Ундан шошқалоқлигимиз учун узр сўрайман. Сабаби, As онлайн-нашри бу воқеа ҳақида биринчи бўлиб хабар берди ва бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг норозиликларини келтириб чиқарди. Бундай шов-шувлар кам ҳолларда яхшиликка олиб келади. Умид қиламанки, Пике ўз қарорини ўзгартиради”, – деди Реланьо.

ЖЧ-2018 мусобақасининг саралаш босқичида Испания Албанияга қарши курашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Пике ушбу ўйинга енгида мамлакат байроғи бўлмаган либосда майдонга тушди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқлардаги футбол мухлислари ва ОАВ “Барселона” футболчисини танқид остига олишди. Бироқ RFEF баёнотида Пике енги узун футболкада майдонга тушгани ва унга Испания байроғи ранглари сиғмаслиги айтиб ўтилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар