Павел Дуровнинг "ВКонтакте"ни яратиш давомида чиқарган 10 хулосаси

Технология 10 Октябрь 2016 3309
Фото: tjournal

Бугун, 10 октябрь куни "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи 10 ёшга тўлди. Шу куннинг ўзидаёқ 2014 йилда бош директор лавозимини тарк этган "ВКонтакте" асосчиси Павел Дуров ҳам ўзининг 32 ёшлигини нишонламоқда. Дуров ўзининг "ВКонтакте"даги саҳифасида илк йирик лойиҳасини яратиш давомида олган 10 сабоқ ҳақида сўз юритди. 

1. Ҳамма нарсани тез бажариш мумкин. "ВКонтакте"нинг биринчи версиясини бир ойдаёқ яратдим. У тезда ўса бошлади. Ким нима дейишидан қатъи назар, иш тез ва сифатли ёки узоқ ва сифатсиз бажарилади. 

2. Ҳамма нарсани тез амалга ошириш керак. 2006 йилда "ВКонтакте" билан бирга худди шу концепциядаги бир неча сайт ишга тушди. Ҳозирда улар унутилган, чунки "ВКонтакте" тезроқ ривожланди. 

3. Бошқа соҳалар билан уйғунлашувчи томонга ўсиш керак. "ВКонтакте" тармоғи СПбГУ форумининг муваффақияти туфайли ўсди, СПбГУ форуми эса - тилшунослар сайтининг муваффақиятидан. Ҳар бир лойиҳа ўзидан олдинги муваффақиятли тажрибага таяниши керак. 

4. Инсон онгли мавжудот. У сиз таклиф қилаётган маҳсулотингизни кўпинча ҳис қила билади. Ҳар бир кичик ишланма ва ёқимли ғоя янги содиқ фойдаланувчиларни жалб қилади. 

5. Бир неча ролларни уйғунлаштириш самарали натижа бериши мумкин. "ВКонтакте" яратилган илк дамларда мен унинг код, графика, шакл, интерфейслари ва маркетингини яратганман. Буларнинг барчасини уйғунлаштириш бошқалар билан мулоқот қилиш учун кетадиган вақтни тежаш имконини берди. 

6. Фақат ўз ички ҳис-туйғуларингизга ишонинг. Ҳар сафар ўзимдан катта ва ақлли кишиларнинг фикрига қулоқ тутганимда вақтимни йўқотганман. Агар сиз нима қилиш кераклигини яхши ҳис қилсангиз, нуфузли кишиларнинг фикрини ҳам рад этинг. 

7. Миқдор сифат учун хизмат қилмайди. "ВКонтакте" жамоаси унча катта бўлмаса-да, истеъдодли ва қизиқувчан кишилардан ташкил топганди. Бундай жамоа маош учун ишловчи бир қўшин ёлланма ишчилардан самаралироқ фаолият олиб боради. 

8. Ҳеч кимга 100 фоиз ишонманг. Кишиларни қачондан бери билишингиз ва қанчалик ишончга лойиқ, деб ҳисоблашингизнинг аҳамияти йўқ - асосий масалаларни шахсан назорат қилиш лозим. 

9. Қўрқув мантиқсиз бўлади. "ВКонтакте"ни бошқариш давомида кўп синовларга дуч келдик - DDoS-ҳужумлар, жиноий ишлар, акционерлар уруши, медиалар уруши, даъволар, фитналар ва ҳоказо. Ҳиссиётлар самара бермайди, шундай экан, керакли ишни бажарсангиз бас. 

10. Тамойиллар даромаддан муҳимроқ. Рақиблар реклама, акциядорлар ва амалдорлар фойдасига хизмат қилган бир вақтда "ВКонтакте" тармоғи ўз фойдаланувчилари манфаатини ҳимоя қилди. Инсонлар манфаати йўлида хизмат қилиш - ҳақиқий омадга эришишнинг ягона сабаби. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар