Уруш юз бергудек бўлса, Санкт-Петербург фуқароларига 20 кун мобайнида бир суткада 300 граммдан нон берилиши кафолатланади. Петербург губернатори Георгий Полтавченко шундай қарорни имзолаган.

Петербургдаги дон, жавдар ва буғдой захираси икки қисмдан иборат бўлиб — «тегинилмас» ва оператив захирага бўлинади. Унинг биринчиси шаҳарнинг 5,2 млн кишилик аҳолисини 20 кун мобайнида узлуксиз нон билан таъминлашга кифоя қилади. Иккинчиси эса, ун ва нон маҳсулотлари нархини бир маромда сақлаб туриш учун лозим. 

Яқин уч йилда иккала захирада 69,7 минг тонна дон маҳсулотини сақлаш режалаштирилган. Ҳар бир петербургликка кунига 300 грамм нон бериладиган бўлса, бу миқдор бир ярим ойга етади. 

Таъкидланишича, 2015 йилгача икки захирада жами 92,2 минг тоннани ташкил этган, бироқ инқироздан сўнг қисқартирилган. 2016 йил январида бу захирани камайтириш тақиқланди. 2016 йилдан 20 кунлик кафолатланган меъёр биринчи маротаба амалиётга татбиқ этилди. 

Ленинград қамали давридаги 200 граммлик нон меъёри

Эслатиб ўтамиз, 1941 йилда бошланган урушдан сўнг, Ленинградда нон карточкалари жорий қилинган, биринчи ойда ишчилар бир кеча-кундузга 800 граммдан нон олишган. Бироқ, кейинчалик бу меъёр камайтирилиб, 1941 йил декабрига келганда, ишчиларга 200 грамм, қолганларга 125 граммдан нон улашилган.