Испания терма жамоаси ва “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 3-турида Албанияга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

“Россиядаги Жаҳон чемпионати Испания терма жамоасидаги сўнгги турнирим бўлади. Бу борада кўп ўйладим ва қийин қарорни қабул қилдим”, – дейди Пике.

29 ёшли Пике Испания терма жамоаси сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Шу вақтга қадар ҳимоячи "қизил фурия"лар либосида 85 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритган. 

Манба: Tribuna.Uz