Путин Эрдўған билан учрашиш учун Истанбулга етиб келди

Жаҳон 10 Октябрь 2016 6960
Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Жаҳон энергетика конгрессида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб борди. У сафари давомида Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Венесуэла президенти Николас Мадуро билан учрашади.

Истанбулдаги конгресс 9-13 октябрь кунлари мобайнида ўтказилмоқда.

РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Путин ўз ҳамкасблари билан алоҳида учрашувларда ўзаро муносабатлар ҳолатини муҳокама қилади.

Мадуро Путин билан учрашиш режаси ҳақида октябрь ойи бошида маълум қилган, Россия президентининг матбуот котиби бу учрашув ўтказилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди.

Кўпроқ янгиликлар