Видеохостинг хизматини кўрсатувчи YouTube сайтидаги RealLifeLore канали турли хил атом бомбаларининг портлаши қиёсланган видеони ҳавола этди. Муаллифлар, портлашдан чиққан энергияни, қўзиқоринсимон булут баландлигини ҳамда вайронагарчиликлар миқёсини ўзаро таққослашган. 

Масалан, дунёда тарихида илк бор қўлланилган ва Хиросима шаҳрида портлаган атом бомбаси 15 минг тонна тротил моддасига тенг бўлган. 1970 йилларда ишлаб чиқилиб, синалган В83 термоядровий снарядининг портлашидан 1,2 миллион тонна тротил портлашидан ҳосил бўладиган куч ҳосил бўлган. Булут баландлиги 20 кмга етган. Совет даврида ишлаб чиқилган «Царь-бомба» портлатилганда унинг қўзиқоринсимон устуни стратосферагача (50 км) етган.

Муаллифлар шунингдек, турли мамлакатлардаги ядро қуроли захирасини ҳам таққослашган. Унга мувофиқ, бунда Россия мутлақ устунликка эга. Унинг ҳисобида етти мингдан ортиқ жанговар каллак мавжуд.