АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп теледебат чоғида яна бир марта Россияга мойиллигини ва президент Владимир Путин билан шахсан танишлиги ҳақидаги гапларни рад қилди. Шу билан бирга у Москва билан ИШИДга қарши курашда ҳамкорлик қилишга умидини билдирган. Теледебат CNN телеканали орқали трансляция қилинди.

"Мен Россия ҳақида деярли ҳеч нарса билмайман, бу мамлакатнинг ички сиёсатидан бехабарман, менинг Россияда бизнесим йўқ", деган миллиардер.

Унинг сўзларига кўра, унда Россия ва АҚШ ўртасида "таранг вазият" юзага келгани ҳақида қараш йўқ.

У Ҳиллари Клинтоннинг Россияни "АҚШдаги сайловлар натижасига таъсир кўрсатишга уриниш"да айбловига мийиғида кулиб қўя қолган.

Республикачилар номзоди ўз рақибини ўзи билан рақобатда "Россияни ёмонлашдан фойдаланиш"да айблаган.

"Улар Россияни шунинг учун айблашмоқдаки, мендан шу йўл билан ўзиб кетишмоқчи", дея изоҳлаган Трамп.

У шунингдек, Россия билан ИШИДга қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эриша олиши ҳақида айтиб ўтган.

"Мен Путинни яхши билмайман. Агар биз Россия билан ИШИДга қарши бирга жанг қилиш бўйича келишувга эришсак, ажойиб бўларди", деган у.

"Биз Сурия мухолифати кимлар эканини билмаймиз. Лекин мен биламанки, Башар Асад ИШИДга қарши курашаётганини биламан, Россия ИШИДга қарши курашаётганини биламан, Эрон ИШИДга қарши курашаётганини биламан", дея қўшимча қилган Трамп.

Республикачи номзоднинг фикрича, Россия, Эрон ва Сурия ҳукумати ИШИД билан курашда АҚШнинг ҳаракатсизлиги туфайли "етакчи мақоми"га чиққан.