АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон сайловларда ютқазса, қамоққа ўтириши мумкин. Бу ҳақда унинг сайловлар бўйича рақиби Дональд Трамп Сент-Луисдаги Вашингтон университетидаги дебатларда айтиб ўтди.

"Сен қамоққа ўтирасан", деб таҳдид қилди миллиардер Клинтонга.

Трамп АҚШ президенти бўлса, Клинтонга қарши у давлат котиби бўлган вақтдаги қоидабузарликларини текшириш бўйича тергов бошлашга изн беришини айтди. 

АҚШда 9 октябрда икки номзод ўртасидаги навбатдаги теледебатлар бўлиб ўтди.