РФ, Туркия ва Озарбойжон давлат раҳбарлари Владимир Путин, Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Илҳом Алиев энергетика форуми бошланиши арафасида қисқа суҳбатлашишди. 

Аввал хабар қилинганидек, Владимир Путин Истанбулда бўлиб ўтажак Жаҳон энергетика конгрессида маъруза қилиши белгиланган.

9-13 октябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Жаҳон энергетика конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган мамлакатлар алоҳида учрашувлар ва умумий музокараларда нефть нархи билан боғлиқ вазиятни муҳокама этишади.