Украина МДҲ таркибидан чиқиш масаласини ўрганмоқда

Жаҳон 10 Октябрь 2016 6775

Киев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги аъзолигини тўхтатиш масаласи устида ишламоқда, деб айтди Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин "112 Украина" телеканали эфирида.

Украинада 2014 февралда раҳбарият ўзгаргандан кейин мамлакатнинг янги раҳбарияти МДҲ ишида иштирок этишдан воз кечиш истагини билдирган. Кейинроқ Киев МДҲ ижроия қўмитасидан ўзининг вакили Анатолий Дронни чақиртириб олган.

"Биз МДҲдан чиқиш масаласини ўрганмоқдамиз. Бизда дипломларни ўзаро тан олиш, пенсиялар тўлаш бўйича бир неча ўнлаб келишувлар бор. Биз ҳозир бу келишувларни тартибга солишга имкон берадиган ишни якунламоқдамиз. Мен МДҲдан босқичма-босқич чиқиш тарафдориман", деб айтди Климкин.

2015 йил апрелда Климкин Украинанинг МДҲдан чиқишининг мақсадга мувофиқлигини айтган. Унинг айтишича, Киев МДҲ тадбирларида "унга нимадир керак бўлгандагина" иштирок этмоқда.

Беларусь президенти Украинанинг МДҲда чиқишини кутиш даргумонлигини, бироқ у ташкилотнинг умумий бюджетини молиялаштиришни тўхтатиб, де-факто ундаги иштирокини якунлаётганини айтганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар