Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойга қарши қандай рангдаги формада ўйнаши маълум бўлди

Спорт 10 Октябрь 2016 6052

Ўзбекистон терма жамоаси эртага ЖЧ-2018 cаралаш босқичининг 4-турида Тошкентда Хитойга қарши ўйнайди. ЎФФ расмий твиттерининг хабар беришича, эртага Ўзбекистон терма жамоаси  кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. 

Хитой терма жамоаси футболчилари эса сариқ рангли футболкаларда майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйин 18:00да бошланади. 

Кўпроқ янгиликлар