Чехиянинг Aktualne нашри маълум қилишича, Aeromobil компанияси учар автомобиллари серияли ишлаб чиқарилиши ва савдоси 2017 йилда бошланади.

Автомобиль прототипи 3,0 литрли, 100 от кучига эга бензинли двигатель билан жиҳозланган. Автомобиль 160 км/соатгача тезлигини оширади ҳамда узунлиги 200 метрлик майдондан ҳавога кўтарила олади. Автомобилнинг ҳаводаги максимал тезлиги 200 км/соатни, парвоз узоқлиги 700 км ни ташкил қилади.  

Маълум қилинишича, автомобиль нархи бир неча юз минг еврони ташкил қилади.