БМТ Бош ассамблеяси Гутерришни БМТ бош котиби этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқади

Жаҳон 11 Октябрь 2016 6911
Фото: armenpress.am

БМТ Бош ассамблеяси 13 октябрда Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни 5 йиллик муддатга БМТ бош котиби этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқади, деб маълум қилинди БМТ Бош ассамблеяси 71-сессиясининг раиси Питер Томсон интернет-сайтида.

Унинг саҳифасида жойлаштирилган, БМТга кирувчи 193 та давлатга йўналтирилган мактубда Бош ассамблея йиғилиши 13 октябрга Нью-Йорк соати соат 10:00га режалаштирилгани айтилган. Мактубга учрашувда қабул қилинадиган резолюция лойиҳаси илова қилинган. Ҳужжатга кўра, Гутерриш янги муддатга БМТ бош котиби этиб тайинланади. Бу муддат 2017 йил 1 январида бошланиб, 2021йил 31 декабрида якунланади.

Гутерришнинг БМТнинг янги раҳбари этиб тайинланиши учун давлатларнинг учдан икки қисмининг овози кифоя қилади. Бироқ БМТ Бош ассамблеяси раиси мактубда резолюция  бир овоздан қабул қилинишига умид билдирган. Томсон, шунингдек, 19 октябрда янги бош котиб иштирокида норасмий йиғилиш ўтказишини маълум қилди.  

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97410 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47041 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52000 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9459 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20247 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 877 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 340 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1382 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1945 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 879 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар