Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқишнинг "қатъий" сценарийсига амал қиладиган бўлса, тахминан 66 миллиард фунтини (82 миллиард доллар) йўқотиши мумкин. Бу ҳақида Reuters агентлиги тасарруфида Британия ҳукумат қўмитаси ҳужжатлари бўлган The Times'га асосланиб хабар берди. 

Манбага кўра, мазкур сценарий қабул қилинган тақдирда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ЕИ таркибидаги даврга нисбатан 9,5 фоизга камроқ бўлади. 

Бундан ташқари, Oliver Wyman консалтинг фирмаси Brexit туфайли Британиянинг молиявий секторидаги йўқотишларини 38 миллиард фунтга (47 миллиард доллар) баҳолади.