Der Standard: Эрдўған Ғарб ваъдаларидан чарчади

Жаҳон 11 Октябрь 2016 8992
Фото: AFP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Истанбулда музокаралар ўтказди. Сиёсатчилар бундан аввал, Жаҳон энергетика конгрессининг махсус сессиясида ҳам иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, бу учрашув икки давлат етакчиларининг охирги икки ойдаги учинчи учрашувидир. Австриянинг Der Standard нашрига кўра, Анқара ва Москва алоқаларининг мустаҳкамланиши Туркиянинг АҚШ ва ЕИ бераётган ижросиз ваъдалардан ҳафсаласи пир бўлганини кўрсатади. 

«Эрдўған Сурияга кириши учун Россиянинг розилигини қўлга киритишни хоҳлаган эди. Анқара курдларнинг ғалабали юришига чек қўйишни истаётганди», — деб ёзади мақола муаллифи. 

Мақолада ёзилишича, Владимир Путин «турк қўшинларининг Сурияга киришига рухсат берганига жавобан, Эрдўған ҳам ҳамкасбидан қарздор бўлиб қолгани йўқ. Кутилмаганда, Туркия раҳбари Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини танқид қилмай қўйган».

Шу билан бир вақтда, Қўшма Штатлар «турк етакчисини ялинтирмоқда» ва ҳамон ҳарбий давлат тўнтаришини уюштирганликда гумон қилинаётган Фатҳуллоҳ Гуленни топшираётгани йўқ. Ўз навбатида, ЕИ ваъда қилган визасиз тартибни жорий қилишни хоҳламай, «оёқ тираб туриб олган». 

«Шунга қарамай, Эрдўған яккаланиб қолгани йўқ. Унинг халқаро майдонда аввалги янги қадрдони бўлган — Владимир Путин бор», деб ёзади Австрия нашри. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар