Еврогуруҳ Грецияга 1,1 млрд евро ажратилишини маъқуллади

Иқтисодиёт 11 Октябрь 2016 2113
Фото: emigrados.ru

Греция молия вазирлиги Еврогуруҳ 10 октябрда Грецияга зудлик билан 1,1 млрд евролик траншни тўлашни маъқуллагани, қолган 1,7 млрд евро эса 24 октябрда ажратилишини маълум қилди. 

Май ойида халқаро кредиторлар (Еврокомиссия, Халқаро валюта жамғармаси,  Европа Марказий банки ва Европа барқарорлик механизми) Греция томонидан ислоҳотларнинг амалга оширилишининг боришига дастлабки баҳо беришни якунлади ва Грецияга молиявий ёрдамнинг учинчи пакети – 10,3 млрд евродан тўланадиган навбатдаги транш миқдорини белгилаб олди. Бу қийматдан июнда 7,5 млрд евро ажратиб бўлинган. 

Кредиторларнинг айтишича, қолган 2,8 млрд евро Грецияга у томондан 15 та шарт, жумладан, хусусийлаштириш, энергетика, банкларни бошқариш соҳасидаги ислоҳотлар бажарилгандан кейин ажратилади. Бир неча кун аввал Греция парламенти ушбу 15 та шартни бажариш бўйича қонунлар қабул қилди.   

Греция молия вазирлигининг айтишича, қолган 1,7 млрд евро давлатнинг қарзларини тўлашга сарфланиши керак. 

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар