ХХР мудофаа вазири Чан Ваньцюань жаҳон ҳамжамиятини «совуқ уруш» даврига оид эскича фикрлашдан воз кечишга чақирди. У VII Халқаро хавфсизлик масалалари бўйича Сяншань форумида шундай фикрни билдирди, дея хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Унинг қайд этишича, мамлакатлар «янги глобал хавфсизлик битимини яратиш масаласини» халқаро ҳамкорликнинг асосий мавзуларидан бирига айлантиришлари лозим.