HUAWEI ўтган ой ва ИКТ ҳафталигига якун ясади

Технология 11 Октябрь 2016 2800
Фото: HUAWEI

ЯНГИЧА ҚАРАШ. ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР. ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР.

Ўтган ой мамлакатнинг ахборот ва коммуникациялар соҳасида воқеаларга бой тарзда ўтди. Улардан асосийларидан бири ахборот ва коммуникация технологияларининг ICTWEEK 2016 ҳафталиги бўлди.  Huawei компанияси мазкур майдончанинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, бу йил шунчаки иштирок билан чекланиб қолмасликка қарор қилиб, Ҳафталикнинг муҳим тадбирлари ҳомийсига айланди.. 

HAINA ЛОЙИҲАСИ – КАДРЛАННИ ТАЙЁРЛАШДА ЯНГИЧА ЁНДОШУВ
Ахборот ва коммуникация технологияларининг ICTWEEK 2016 ҳафталиги 19 сентябрда иш бошлади. Унинг очилиши куни Huawei компанияси ўзинининг  HAINA янги илмий-таълим лойиҳаси – Huawei ахборот ва тармоқ технологиялари авторлашган академиясини ишга туширганини эълон қилди.  Академия Тошкент ахборот технологиялари университетида иш олиб боради. У келгусида Ўзбекистоннинг ИТК ва телекоммуникациялар соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш базасига айланади. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишга туширилди ва шуниси билан аҳамиятлики, Тошкент ахборот технологиялар университети қошида ахборот технологиялари соҳасида кадрларин сертификациялаш Маркази яратилади. Академия ИКТ саноати ва ушбу йўналишда ишлаш ва ўсишни истаган умидли мутахассис ёшлар ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди. Лойиҳа қуйидаги мақсадларни назарда тутади: а) мамлакатнинг энг яхши оли ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш;  б) ИКT соҳасидаги иқтидорлик мутахассисларни ҳамкорликда ривожлантириш; в) ИКТ саноатини илгари суриш;  г) иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.
- Ушбу меморандумни имзолар эканмиз, биз Ўзбекистоннинг 25 йиллигига Академияни тайёрлаш ва уни университет бошқарувига беришни мақсад қилган эдик. Биз ваъдамизнинг устидан чиққанимиз ҳамда ИКТ ва телекоммуникациялар йўналишида интерактив дасрларни ўтказиш учун “ақлли” синфхонани яратганимиздан жуда фахрдаман. Huawei ахборот ва тармоқ технологиялари авторлашган академияси (HAINA) беғараз шериклик дастури бўлиб, ёш мутахассислар учун Huawei сертификатланган курсларини ташкил этишда университетлар ва касб-ҳунар коллежларини қўллаб-қувватлайди - деди Huawei нинг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пэн.

ICTSUMMIT 2016 – ИННОВАЦИЯ ҒОЯЛАРИ УЧУН МАЙДОНЧА 
Юқорида таъкидлаганимиздек, Huawei компанияси ICTWEEK иштирокчиси бўлиш билан бирга, Ҳафталик доирасида бўлиб ўтган  бир қатор тадбирларнинг ҳомийсига айланди, ташкилотчилар билан ҳамкорлик қилди. Улардан бири  20 сентябрда халқаро бизнес марказида ўтказилган ICTSUMMIT 2016 тадбири бўлди. Тадбир жамоатчиликни ахборот коммуникациялари бозоридаги янгликлар билан таништириш, кенг полосали технологиялар мавзусини ривожлантириш, хорижий экспертларнинг ИКТ саноатида тажриба  алмашишига қаратилган.
– Huawei компанияси Ўзбекистонда 16 йилдан буён ишлаб келар экан, мамлакатдаги телекоммуниция ва ахборот технологияларининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бугунги кунда компаниямиз Ўзбекистонда нафақат мобил операторлари учун самарали ва сифатли база станцияларини, балки интернет саноатининг ривожланишига ёрдам бераётган янги авлод смартфонларини  ҳам  тақдим этмоқда. Биз замон билан ҳамнафас ҳолда одимламоқдамиз, чунки бозорни ривожлантирмай туриб топ-компания даражасигача ўсиш мумкин эмас. Шунинг учун ушбу тадбирнинг ҳомийси сифатида бозорнинг барча иштирокчиларини Ўзбекистон юқори технологияли лойиҳалар мамлакатига айланиши учун янги ғоялар, инвестицион лойиҳалар ва инновацион технологиялари билан ўз ҳиссаларини қўшишга чақираман, - дея ушбу тадбирга изоҳ берди Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг жамоатчилик ва давлат идоралари билан ишлаш департаменти директори Даврон Азизов.  

ICT EXPO 2016 ДА HUAWEI СТЕНДИГА ЭНГ КЎП ОДАМ ТАШРИФ БУЮРДИ 
ICT EXPO -2016 кўргазмаси Ҳафталикнинг энг муҳим тадбирларидан биридир. Унда иштирок этишга Компания ҳар галгидек ёрқин ва креатив тарзда ёндошди. Стенднинг ўзига хос жиҳати компаниянинг инқилоб яратган флагмани - Huawei P9 смартфони бўлди. Унга “дунёнинг янги мўъжизаси” деб таъриф беришди. Huawei P9 бу қувватли, ўта юпқа, саккиз ядроли инновацион смартфондир. Huawei P9 нафақат ҳайратланарли ташқи кўринишга, балки креатив фойдаланувчилар учун аъло хусусиятларга ҳам эга. Камеранинг янги функцияларига паст ёритиш шароитларида тасвирга олиш,  нур билан чизма, сифатли селфи ҳамда 13МП ва 8 МП сенсорлар билан бирга масофадан туриб тасвирга олиш ҳам кириб, улар смартфонни ижод учун ноёб воситага айлантиради.  Шунингдек, Huawei компанияси ташриф буюрувчиларнинг эътиборига бир қатор технологик лойиҳаларни, P ва Мate туркумидаги юқори сифатли смартфонларни ҳам ҳавола қилди. Янги лойиҳалар ҳам диққат марказида бўлиб,  уларнинг муҳим соҳаларда тадбиқ этилиши ахборот алмашиш сифатини ва заҳираларни бошқариш самарадорлигини яхшилаш имкониятини беради.  Ушбу илғор лойиҳаларнинг намойиши ҳамда таниқли шахсларнинг иштирокидаги кўпсонли ва ёрқин тақдимотлар эвазига Huawei стенди энг кўп ташриф буюрилган стенд, деб эътироф этилди. Бу ташкилотчилар томонидан тадбир якунлари бўйича ҳам таъкидланди.
- Компаниямиз Ўзбекистон бозори учун ҳар йили ўзи ишлаб чиқарган энг илғор технологияларни тақдим этиб келмоқда. Асосий мақсад мамлакатимиз аҳолисига  маҳсулотларимизнинг инновациявийлиги ва очиқлигини кўрсатишдир. Бу йил Ўзбекистон Миллий бокс федерацияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланганидан хурсандмиз. Энди чемпионларимиз ўз ғалабалари билар бирга Huawei брендини ҳам намойиш этишади. Бундан ташқари, афсонавий ва энг машҳур ФИФА рефериси Равшан Эрматов компаниянинг расмий қиёфаси  айланди. Бу биз учун катта шарафдир, - дея таъкидлади Huawei нинг Ўзбекистондаги бош директори жаноб Ван Пэн. 

БУЛУТ БАРЧАГА ЕТАДИ. «HUAWEI» КОМПАНИЯСИ БУЛУТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ИННОВАЦИЯ МАРКАЗИНИ ИШГА ТУШИРДИ
23 сентябрда пойхатимизда «Huawei Tech Investment Tashkent» компанияси мижозлар ва ҳамкорлар учун булутли технологияларнинг инновацион Марказини очди. "Huawei CSIC - Client Solution Innovation & Integration Experience Center" деб номланган Марказ Марказий Осиёда ўзига хос ягонадир.
Унинг мақсади глобал ҳамкорлар билан биргаликда бизнесни олиб бориш учун булутли платформани яратишдан иборат бўлиб, унда Huawei локал яхлит тармоқларнинг янги авлодини яратиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўз тажрибаси билан алмашади. ИКТ соҳаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, компания ИКТ соҳасидаги сўнгги маҳсулотлар ва лойиҳаларни намойиш этадиган  «шоу-рум»ни яратди. 
- Таъкидлашни истардимки, булутли технологиялар марказининг очилиши ахборот ва коммуникация технологияларининг ICT WEEK Uzbekistan 2016 Ҳафталиги ёпилишига бағишланди ва компаниямиз томонидан Ҳафталик доирасида ташкил этилган ёрқин воқеалардан бири бўлди. Ўзбекистонда 16 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият олиб бораётган ва Хитойнинг ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида энг йирик компанияларидан бири бўлган Huawei Ўзбекистонда ИКТнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда, - дея таъкидлади Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори ўринбосари жаноб Генри Минг.

Юқори технологияли марказ 190 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, “Ақлли уй", "Бутунжахон фойланиш лойихаси Giga", "Рақамли операцион трансформация", "Булутли трансформация", "ИКТ соҳасидаги корпоратив лойиҳалар" ва "Виртуал реаллик" каби бир нечта кўргазма стендларини ўз ичига олган.

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар