Испанияда «Тахтлар ўйини» кастингига мингдан ортиқ киши йиғилди

Маданият 11 Октябрь 2016 5684

Испаниянинг Сумая ҳокимиятига мингдан ортиқ киши «Тахтлар ўйини» сериали учун кастингда навбатга туришди. Бу ҳақида маҳаллий Eitb.eus нашри хабар беради. Кўпчиликк бир кун аввал ташриф буюриб, лойиҳада қатнашишга муваффақ бўлиш учун маданият маркази қаршисида тунаб қолишди.

Кастинг ташкилотчилари сериалга фақат барча шартлардан ўта олган биринчи 200 киши туша олиши мумкинлигини айтишган эди. Ташкилотчилар асосан бўйи 1,78дан 1,95 метргача бўлган 20дан 50 ёшлар атрофидаги эркакларни танлаб олишади.

Ҳарбий тажрибага эга номзодларга ҳам талаб катта. Номзодлар соқол ва мўйловларини ўстириш ва аксинча, қириб ташлашга тайёр туришлари ҳақида огоҳлантирилди. Сезиларли татуировкага эга кишилар ишга қўйилмайди. Аёллар учун оммавий намойишда жой эркакларга нисбатан тўрт баробар камроқ ва улар фақат узун сочли бўлиши лозим.

Омма иштирокидаги намойиш Испанияда 21дан 30 октябргача ўтказилади. Қўшимча актёрлар кунига 54 евродан ҳақ олади.

Испаниядаги тасвирга олиш гуруҳининг ишлари 15 декабрда ўз ниҳоясига етади. 

Кўпроқ янгиликлар