Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг 19 октябрь куни Парижга амалга ошириши кутилган ташрифи бекор қилинганини тасдиқлади.

Аниқлик киритилишича, Путин Парижга сафарини "дастурдан ташқари маросимлар" юзага келгани сабабли бекор қилган.

«Президент бу ташрифни бекор қилишга қарор берди. Режадан ташқари маросимлар, хусусан, Россия маданий-маърифий маркази очилиши, кўргазмадаги иштирок шулар жумласидан. Бу режалар дастурга кейин киритилганди ва афсуски, президент Франция Республикасига бора олмайдиган бўлди», — деган Песков.

Бундан ташқари, президентнинг матбуот хизмати Путин Францияга Франсуа Олланд учун маъқул бўлган бошқа вақтда бориш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлаб ўтган.

Бундан олдинроқ Reuters агентлиги Франция президенти маъмуриятига асосланган ҳолда Путин Парижга боришдан бош тортгани ҳақида хабар қилганди.