Наманганда "Оммавий маданият – маънавият кушандаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жамият 11 Октябрь 2016 6447

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан “Наманган ёшлар маркази”га молиялаштирилган “Оила соғлом – жамият мустаҳкам!” номли грант лойиҳаси доирасида Наманган шаҳар 2-тиббиёт коллежида “Оммавий маданият” – маънавият кушандаси мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йил 10 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда Наманган вилояти ҳокимлигининг бош мутахассиси Тоҳиржон Дедаханов, коллежнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Рахматулло Мухитдинов, Наманган шаҳридаги “Яхёҳон тўра” жоме масжиди имом хатиби Нуриллохон Жамалов, ФЖМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси Ҳикматилло Рахматуллаев, “Наманган ёшлар маркази”нинг “Психологик маслаҳат маркази” раҳбари Саидакбар Муталов, Марказнинг “Ёш журналистлар” тўгараги раҳбари Ҳожиакбар Паттаев ва коллежнинг 200 нафар ўқувчи ва устозлари иштирок этдилар.

Тадбир Марказ томонидан ёшларда шукроналик туйғусига чорловчи “Тичлик улуғ неъмат” номли видеоролик билан бошланди.

Давра суҳбатида бир неча йиллар давомида вилоятимиздаги маънавий-маърифий жараёнлардаги самарали фаолияти билан кенг жамоатчилик ўртасида алоҳида ҳурмат қозонган Т.Дедаханов сўз олиб, ёшларнинг маънавий савиясини янада ошириш, уларда она Ватанимизга бўлган садоқат, ота-онага бўлган ҳурмат туйғуларини кучайтириш, “оммавий маданият”нинг таҳдидларидан огоҳ этиш ва ундан муҳофазаланиш, ёшларнинг биринчи Перезидентимиз муҳтарам Ислом Каримов истаганларидек илғор ва фаол бўлиш орқали келажакда юксак марраларни эгаллаш ва юрт корига ярайдиган фарзанд бўлишлари хусусида фикр - мулоҳазалари ёшлар қалбида ижобий таассуротларни мухрланишида аҳамияти катта бўлди.

Шунингдек, ўз фаолиятининг тажрибали вакили “Йил имоми” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби Н.Жамалов ҳам ўз маърузасида юқоридаги мавзу юзасидан атрофлича фикр билдириб, ота-боболаримизнинг панд-насиҳатлари ва ҳаётий мислоллар орқали ёшлар ўртасида яратилган чексиз имкониятлардан янада унумли фойдаланишга чорлаб, ўзининг фойдали ва ҳикматга бой тавсияларини бериб ўтди.

Айниқса, ёшларга тенгдош-тенгдош тамойили асосида сўз олган, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” эсдалик нишони соҳиби, лойиҳа раҳбари ҳамда Истиқлол тенгдоши Ҳ.Паттаев томонидан, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, турли зарарли иллатлар домидан ёшларни огоҳ этишга қаратилган қизиқарли интерфаол ўйин шаклидаги чиқишлари барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Шу билан бирга лойиҳа координатори, юртимизда ёшларга яратилган чексиз имкониятлардан унумли фойдаланиб, кўплаб Республика танловларининг ғолибига айланиб улгурган С.Муталов томонидан ўтказилган психологик сўровномалар, “Ақлий ҳужум” тарзидаги ноанъанавий ёндашув ва қизғин бахс – мунозара тадбирдан кўзланган мақсадга етказди десак муболаға бўлмайди.

Тадбир иштирокчилари меҳмонларга самимий миннатдорчилик билдириб, келгусида бу каби қизиқарли тадбирлар янада кўпроқ ташкил этиш лозимлиги ҳақида ўз таклифларини бериб ўтдилар.

Лойиҳа доирасида тайёрланган услубий буклет, эслатмалар ҳамда китоблар фаол иштирокчиларга совға этилди.

Юқори савияда ўтказилган тадбир ОАВ воситаларида кенг ёритилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа доирасида июнь ойидан буён, уюшмаган ёшлар қатламини учун истироҳат боғларидаги шоу дастурлари, таълим муассасаларидаги маънавий - маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Келгусида мазкур тадбирларни давом эттириш билан бир қаторда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга кўмаклашиш мақсадида Марказ қошидаги “Ёш актётлар” студияси томонидан спектакль ҳам саҳналаштирилмоқда ва мазкур спектаклнинг вилоятимиз бўйлаб саёҳатларини ташкил этиш режалаштирилган.

Лойиҳа ёрқин ва завқли таассуротлар ҳамда катта самаралар билан вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Ҳумоюнмирзо Абдуллаев

“Наманган ёшлар маркази” қошидаги

“Ёш журналистлар” тўгараги фаоли

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар