Пекин: АҚШнинг Европадаги РҚМ тизими Россия хавфсизлигига таҳдиддир

Жаҳон 11 Октябрь 2016 9376
Фото: vesti.az

ХХР мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Цай Цзюннинг баёнот беришича, АҚШ Европада ўзининг ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштириш чоғида унинг Россияга қарши қаратилмагани борасида кафолат бермаяпти. Ва аслида у, Хитой юқори лавозимли ҳарбий мулозимининг сўзларига кўра, Россия хавфсизлигига бевосита таҳдиддир, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«АҚШ, РҚМ тизимини Европада жойлаштириш режасини босқичма-босқич ривожлантирар экан, бу тизимларнинг Россияга қарши қаратилмаганига оид ҳуқуқий кафолат бергани йўқ. Ҳақиқатдан ҳам бу тизимлар Россия хавфсизлигига бевосита раҳна солади», — деган Цай Цзюнь. 

Генералнинг қўшимча қилишича, Вашингтон «АҚШнинг минтақавий ва глобал миқёсдаги ҳарбий кучларини кучайтирмоқда, минтақадаги номутаносибликни келтириб чиқараяпти, мавжуд қарама-қаршиликларни кескинлаштирмоқда ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий ҳолатни мураккаблаштираяпти».

Кўпроқ янгиликлар