Москва Анқарани Россиянинг Сурияда барча кучларни "Кастелло" йўлидан олиб кетиш таклифидан хабардор қилди ва бу 15 октябрда Швейцариядаги музокаралар мавзуси бўлади деб ишонмоқда, деб маълум қилди Россия президенти Владимир Путин. 

"Мен туркиялик ҳамкоримизни биз америкалик ҳамкасбларимизга "Кастелло" йўлидан Сурия қўшинлари ва мухолиф кучларни олиб кетиш учун барча ишни қилиш таклифини билдирганимиз ҳақида хабардор қилдим. Гуманитар карвонларга зарбалар бериш каби иғволар такрорланмаслиги учун бу йўл орқали Ҳалабга гуманитар юкларни етказиш мумкин ва лозим", деб айтди Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан суҳбатдан кейин матбуот-анжуманида.  

Путиннинг таъкидлашича, АҚШ бу таклифга рози бўлмаган.  

"Ё буни қила олмайдилар, ёки қандайдир сабабларга кўра истамаяптилар. Умид қиламанки, бу мавзу Швейцарияда шанба куни бўлиб ўтадиган музокаралардаги мавзулардан бири бўлади", деб қўшимча қилди Путин, бироқ гап қандай музокаралар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.