«Реал» 2017 йилда «Сантьяго Бернабеу» стадионининг реконструкциясини бошлайди

Спорт 11 Октябрь 2016 4424

«Реал» раҳбарияти кейинги йилнинг ёзида «Сантьяго Бернабеу» стадиони реконструкциясини бошлашни режалаштирмоқда.

Жорий ҳафтада клуб президенти Флорентино Перес ва Мадрид шаҳар кенгаши раиси реконструкция лойиҳаси бўйича келишувга эришиши кутилмоқда.

Marca нашрининг ёзишича, «Сантьяго Бернабеу» янада баландроқ бўлади. Бунга клубнинг муниципаль ҳудуди кенгайтириб берилмагани сабаб бўлган. Шу туфайли стадион атрофида «Реал» раҳбарияти аввал режалаштиргани каби меҳмонхона қурилмайди.

Реконструкция ишлари «Реал» музейи, VIP-ложа ва стадион томини қамраб олади. «Сантьяго Бернабеу» стадионининг сиғими ўзгаришсиз қолади.

Флорентино Переснинг сўзларига кўра, реконструкция ишларига 400 миллион еврога яқин маблағ сарфланади. Таъмирлаш ишлари 2,5 йил вақт давомида олиб борилиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар