Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 11 октябрдан Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди. 

Бундан аввал компания аккумуляторлар ёниши натижасида Galaxy Note 7 смартфонларнинг сотуви ва уларнинг алмашинуви вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида эълон қилганди. Компания ҳукумат вакиллари, жумладан Кореянинг технологик стандартлар агентлиги билан маслаҳатлашиб, шундай қарорга келган. Шунингдек компаниянинг мазкур смартфонлардаги ноқисликларни ўрганишга киришгани маълум қилинган. 

Жанубий Кореяда Galaxy Note 7 сотувлари 19 августдан сотила бошлаган. Сентябрь ойининг бошида компания смартфонининг 2,5 миллион янги модели жаҳон бозоридан, жумладан, АҚШ, Жанубий Корея ва Тайван дўконларидан қайтариб олинган. Бунга унинг зарядлаш вақтидаги ёниб кетиш ҳолатлари кўп кузатилгани сабаб бўлган. 

Samsung Electronics — электроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компания. Унинг штаб-квартираси Сеулда жойлашган. 2016 йилнинг апрелига кўра, компаниянинг 84 мамлакатдаги ходимлари сони 319 минг киши атрофида бўлган.