Интернет тармоқларида бир вақтнинг ўзида 285 илонни озодликка чиқарилиши кўрсатилган видео пайдо бўлди. Ролик Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Бхопал шаҳри атрофида тасвирга олинган. 

ОАВда таъкидланишича, видеодаги киши маҳаллий қишлоқлар яқинида тутилган илонларни хавфсиз масофада озодликка чиқарган. "Қаҳрамон"нинг ўзи эса судралиб юрувчилардан қўрқмайди ва ҳаттоки уларни мазах қилиб қўяди.