«ВКонтакте» 10 ёшда: тармоқ ҳақида қизиқарли 10 факт

Технология 11 Октябрь 2016 5956

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи 10 октябрь куни ўзининг ўн йиллик ёшини нишонлади.  Бу йиллар давомида хизмат синфдошлар қидируви учун мўлжалланган сайтдан мультимедиали коммуникацион платформага айланди ва бугунда россиялик интернет фойдаланувчилар учун энг муҳим тармоққа айланди. 
Биз эса бу оммабоп ижтимоий тармоқнинг 10 йиллиги муносабати билан у ҳақдаги қизиқарли 10 фактни ҳавола этамиз:

Сайт илк бор ўз функцияларига эга бўлган сана тармоқ асосчиси Павел Дуровнинг таваллуд айёми билан бир кунга тўғри келган.

Даставвал, мазкур ижтимоий тармоқ талабалар учун мўлжалланган. Унинг ишчи номи Studlist.ru бўлган.

"Вконтакте" сайти саҳифа ва дизайни бўйича Facebook'га жуда ўхшаш. Ҳаттоки, иккисининг асосий ранг гаммаси ҳам кўк рангда. 

"Вконтакте" Россияда ундан анча аввалроқ яратилган рақиби «Одноклассники»ни рўйхатдан ўтган ва мунтазам кирувчи фойдаланувчилар сони бўйича ортда қолдирди. 

«Одноклассники» сайтида «vkontakte»ни ўз ичига олган манбаларни юбориш мумкин эмас. 

АҚШда "Вконтакте" интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун қароқчи сайт ҳисобланади.

Павел Дуровнинг «Вконтакте»да бор-йўғи 20 фоиз акцияси мавжуд бўлган. Ҳозирда тармоқнинг тўлиқ акционери Mail.Ru Group саналади.

«Вконтакте» рунетдаги энг кўп кириладиган сайтларнинг кучли учталигидан жой олган.

2015 йил компания инстаграмни ёдга солувчи Snapster фотодастурини ишга туширди.

Ҳозирда сайт Игорь Сечин ва Алишер Усмоновнинг тўлиқ назорати остига ўтмоқда.

Кўпроқ янгиликлар